Barcha yangiliklar
ЁШЛАР БАНДЛИГИ ВА УЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ МАСАЛАЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
Gallery image 275877
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
26 Okt 2026
17:14

ЁШЛАР БАНДЛИГИ ВА УЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ МАСАЛАЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

 ЁШЛАР БАНДЛИГИ ВА УЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ МАСАЛАЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашида туман ҳокими ўринбосари Э. Мехмановнинг ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар юзасидан ҳисоботи эшитилди.
📊 Ҳисоботда қайд этилишича, 2026 йил январь–февраль ойларидаги хатловда аниқланган 717 нафар ишсиз ёшнинг бандлигини таъминлаш ва уларни таълим ҳамда касбга йўналтириш бўйича белгиланган дастур тўлиқ бажарилган.
Йилнинг иккинчи ярмида хатлов асосида аниқланган 1 765 нафар ёшга 55 нафар раҳбар бириктирилиб, уларнинг 797 нафари бўйича амалий натижага эришилган. Жумладан, 475 нафари доимий ишга жойлаштирилган, 273 нафари таълимнинг кейинги босқичига жалб этилган, қолганларига кредит, ер майдони, асбоб-ускуна ажратиш ва касб-ҳунарга йўналтириш орқали кўмак кўрсатилган.
💼 Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида 120 нафардан ортиқ ёшга 12 миллиард сўм кредит ажратилиб, 200 га яқин янги иш ўрни яратилган.
🤝 «Ёшлар дафтари»га киритилган 37 нафар ёшнинг 34 нафарига жамғарма ҳисобидан 120 миллион сўмлик амалий ёрдам кўрсатилган. Оталиққа олинган 198 нафар ёш билан ишлаш жараёнида аниқланган 63 та муаммонинг 58 таси ҳал этилган.
📚 Шунингдек, ёшларни хорижий тиллар ва замонавий касбларга ўқитиш, китобхонликка жалб қилиш, спорт ва ахборот технологияларига қизиқишини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди. «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасидаги танлов ва мусобақаларга 18 мингдан ортиқ ёш қамраб олингани таъкидланди.
🔎 Ҳисоботда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, ишсиз ёшлар билан манзилли ишлаш, кредит олиш истагидаги ёшларга амалий кўмак кўрсатиш ҳамда ишга жойлаштирилганларнинг кейинги фаолиятини мониторинг қилиш зарурати ҳам қайд этилди.
Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, спорт майдончалари барпо қилиш, ижтимоий реестрдаги фуқароларни қиш мавсумида кўмир билан таъминлаш ҳамда 9- ва 13-сонли мактабларда таъмирлаш ишлари учун маблағ ажратиш юзасидан таклифлар билдирилди.