Barcha yangiliklar

XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
26 Okt 2026
17:13
13-сонли МТТда ҳожатхона қуриш масаласи кўтарилди
13-сонли МТТда ҳожатхона қуриш масаласи кўтарилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Мамажонов Равшан Раҳмонжонович томонидан сайлов округида жойлашган 13-сонли мактабгача таълим ташкилотида болалар учун яратилган шароитлар ўрганилди.
🔎 Ўрганиш давомида муассасада санитария-гигиена талабларига мос ҳожатхона қуриш зарурати мавжудлиги аниқланди.
📄 Мазкур масала юзасидан туман ҳокими ўринбосари Тўлабоев номига депутатлик сўрови тайёрланди. Унда ҳолатни мутахассислар иштирокида ўрганиш, ҳожатхона қуриш учун зарур маблағ ва молиялаштириш манбасини аниқлаш ҳамда амалий чоралар белгилаш сўралди.
📌 Болалар учун қулай, хавфсиз ва соғлом муҳит яратиш — депутатлик эътиборида.