





Таълим муассасаларининг қишга тайёргарлиги ўрганилди
Таълим муассасаларининг қишга тайёргарлиги ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан 9- ва 32-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.
🔎 Ўрганиш давомида иситиш тизимлари ва ускуналарининг техник ҳолати, ёқилғи захираси ҳамда болажонлар учун иссиқ, қулай ва хавфсиз шароитлар яратилганига эътибор қаратилди.
Мавжуд камчиликларни бартараф этиш, иситиш тизимларини мавсумга шай ҳолатга келтириш ва иссиқлик таъминотини ўз вақтида йўлга қўйиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
✅ Таълим муассасаларида барқарор иссиқлик таъминотини таъминлаш, болаларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини муҳофаза қилиш депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир.