Barcha yangiliklar
«Ўрта» маҳалласида асфальтлаш ишлари депутат томонидан ўрганилди
Gallery image 275838
Gallery image 275839
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
26 Okt 2026
17:06

«Ўрта» маҳалласида асфальтлаш ишлари депутат томонидан ўрганилди

 «Ўрта» маҳалласида асфальтлаш ишлари депутат томонидан ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Темирова Феруза Алиакбаровна томонидан сайлов округидаги «Ўрта» МФЙда «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2-мавсуми доирасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
🛣 Лойиҳа доирасида Шоҳизинда–1 ва Шоҳизинда–2 кўчаларининг жами 3,1 километр қисмини асфальтлаш белгиланган. Мазкур ишлар учун 1 миллиард 647 миллион 770 минг сўм маблағ ажратилган.
🏗 Лойиҳалаш ташкилоти — «NAMANGAN YO'L LOYIHA INSTITUTI» МЧЖ, пудратчи — «ROVUSTON QURILISH SERVIS» МЧЖ бўлиб, айни пайтда пудратчи ташкилот томонидан асфальтлаш ишлари амалга оширилмоқда.
🔎 Депутат ўрганиш давомида кўчаларда олиб борилаётган ишлар жараёни билан танишди. Лойиҳанинг сифатли бажарилиши аҳолининг кундалик қатновини енгиллаштириш, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш ҳамда қулай ҳаракатланиш шароитини яратишда муҳим аҳамиятга эга.