Barcha yangiliklar
Навкент маҳалласида ободонлаштириш ва хавфсизлик масалалари муҳокама қилинди
Gallery image 275831
Gallery image 275832
Gallery image 275833
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
26 Okt 2026
17:03

Навкент маҳалласида ободонлаштириш ва хавфсизлик масалалари муҳокама қилинди

 Навкент маҳалласида ободонлаштириш ва хавфсизлик масалалари муҳокама қилинди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов Навкент маҳалласи «еттилиги», ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлар ҳамда нуронийлар билан учрашди.
🌿 Учрашувда «Яшил макон» лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш ишларини давом эттириш, йўл бўйларини тартибга келтириш ва гуллар экиш, маҳалланинг санитария ҳолатини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди. Жамоат тартибини сақлаш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
🤝 Мулоқот давомида тадбиркорлар фаолиятида учраётган муаммолар, аҳолини ўйлантираётган масалалар ҳамда уларни ҳамкорликда ҳал этиш юзасидан фикр алмашилди. Масъулларга белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
🚧 Айни кунларда Навкент маҳалласи ҳудудидан ўтувчи «Заркент» кўчасининг 1,1 километр қисмида 1,7 миллиард сўм маблағ ҳисобига пиёдалар йўлаги ва лотоклар ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ишлар аҳолининг қулай ва хавфсиз ҳаракатланиши, ҳудуд инфратузилмасини яхшилашга хизмат қилади.
✅ Аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, ҳудуддаги муаммоларни ўрганиш ва уларнинг ечимига кўмаклашиш — депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишидир.