









АҲОЛИ БАНДЛИГИ ВА ИЖТИМОИЙ СОҲАЛАРГА ОИД МАСАЛАЛАР КЕНГАШ СЕССИЯСИДА
Халқ депутатлари Бўстон тумани Кенгашининг 27-сессиясида аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини белгилаш ва ижтимоий хизматлар самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилади.
Жумладан, 2027 йилда ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли тоифаларини ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва уларни захирага қўйиш тўғрисидаги масала муҳокама қилинади.
Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмасида соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тингланади.
Сессия кун тартибидан «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармаси маблағларидан фойдаланиш масаласи ҳамда Халқ банки Бўстон банк хизматлари маркази томонидан 2026 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисобот ҳам ўрин олган.