Barcha yangiliklar
Ҳалқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгашининг навбатдаги 44-сессияси бўлиб ўтди.
Gallery image 2919
Gallery image 2920
Gallery image 2921
Gallery image 2922
Gallery image 2923
Gallery image 2924
Gallery image 2925
Gallery image 2926
Gallery image 2927
Gallery image 2928
YUSUPOV IBRATJON ISLOMJONOVICH
26 Iyul 2023
08:51

Ҳалқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгашининг навбатдаги 44-сессияси бўлиб ўтди.

Навбатдаги сессияда туман ҳокими, туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи, туман Солиқ инспекцияси бошлиқларининг 2023 йил 2-чораги давомида олиб борган ишлари бўйича ҳисоботи тингланди. 

Туман прокурори Н.Маматазизовнинг "Қонунийлик аҳволи ва жиноятчиликка қарши кураш ҳолати тўғрисида"ги, туман ИИБ бошлиғи Б.Аҳмедовнинг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ўтган 6 ой мобайнида бажарилган ишлар тўғрисида"ги туман ИИБ ўринбосари А.Раҳматуллаевнинг жорий йил ўтган муддати оралиғидаги амалга оширилган ишлари, шунингдек, туман Адлия бўлими, туман солиқ инспекциялари бошлиқларининг йилнинг айни вақтигача бажарган ишлари юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Ўз навбатида "Аёллар дафтари", ташаббусли бюджет жамғармаларидан маблағ ажратиш, туман ҳокими қарорларини тасдиқлаш сингари яна бир қатор масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, гуруҳ ва бўлим раҳбарлари, туман, вилоят Кенгашлари депутатлари, тегишли идоралар вакиллари иштирок этишди.

Сессия сўнгида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.