Barcha yangiliklar
Сайлов округида ободонлаштириш ва хавфсизлик масалалари муҳокама қилинди
Gallery image 273345
Gallery image 273346
Gallery image 273347
Gallery image 273348
Gallery image 273349
Gallery image 273350
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
22 Okt 2026
16:53

Сайлов округида ободонлаштириш ва хавфсизлик масалалари муҳокама қилинди

Сайлов округида ободонлаштириш ва хавфсизлик масалалари муҳокама қилинди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов ўзи сайланган сайлов округидаги «Қуриқ» ва «Обод» маҳаллаларида фаолият юритаётган тадбиркорлар ҳамда туман Ободонлаштириш бўлими ходимлари билан учрашди.
🌳 Учрашув давомида «Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги ишларни фаол давом эттириш, йўл бўйларига гул экиш, ҳудудларни обод сақлаш ва санитария ҳолатини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
🤝 Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган масалалар тингланиб, мавжуд муаммоларни ҳамкорликда ҳал этиш, тадбиркорлар ва масъул хизматлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш юзасидан фикр алмашилди.
📌 Учрашув якунида масъулларга ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда ҳудудда тартиб-интизомни сақлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
✅ Мазкур ишлар аҳоли учун обод, озода ва хавфсиз яшаш муҳитини яратишга қаратилган.