Barcha yangiliklar
Келгуси йил ҳосили — аҳоли озиқ-овқат таъминотининг муҳим асоси
Gallery image 273336
Gallery image 273337
Gallery image 273338
Gallery image 273339
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
22 Okt 2026
16:51

Келгуси йил ҳосили — аҳоли озиқ-овқат таъминотининг муҳим асоси

162 та қонун ижроси
🌾 Келгуси йил ҳосили — аҳоли озиқ-овқат таъминотининг муҳим асоси
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов «Бирлашган Феруз Умид ороли» агрофирмаси ҳудудидаги «Асилбек Азимжон Алижон» фермер хўжалигида бошоқли дон экиш ишларининг бориши билан танишди.
Ўрганиш давомида экиш ишларини ўз вақтида ва агротехник талаблар асосида амалга ошириш, сифатли уруғликдан фойдаланиш ҳамда мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш масалаларига эътибор қаратилди.
Аҳолининг дон ва ун маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини барқарор таъминлашда келгуси йил ҳосили учун бугун пухта замин яратиш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ер майдонлари ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, юқори ҳосилдорликка эришиш бўйича масъулларга тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.
🤝 Аҳолининг озиқ-овқат таъминотини яхшилаш, фермерларнинг самарали меҳнат қилишига кўмаклашиш ҳамда қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ишлар ҳолатини ўрганиш депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир.