Barcha yangiliklar
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ўрганилди
Gallery image 273326
Gallery image 273327
Gallery image 273328
Gallery image 273329
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
22 Okt 2026
16:34

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ўрганилди

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан 6-сонли умумтаълим мактабининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.
🔍 Ўрганиш давомида мактабнинг иситиш тизими, синфхоналарнинг мавсумга шайлиги, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда мавжуд муаммоларга алоҳида эътибор қаратилди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, иситиш тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда ўқувчилар учун қулай ва хавфсиз шароит яратиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
🤝 Депутатлик фаолияти доирасида таълим муассасаларидаги муаммоларни ўрганиш ва уларнинг ечимига кўмаклашиш аҳоли манфаатларини таъминлашнинг муҳим йўналишларидан биридир.