Barcha yangiliklar
Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг олтинчи сессияси бўлиб ўтди
Gallery image 33480
Gallery image 33481
Gallery image 33482
Gallery image 33483
KAMCHIBEKOV FARXOD OLIMJONOVICH
02 Apr 2025
16:33

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг олтинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг олтинчи сессияси бўлиб ўтди. 

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари, секторлар, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди. 

Сессия ишида: Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан маблағларни йўналтириш тўғрисида;

Наманган шаҳрида 2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликдан чиқариш бўйича мақсадли кўрсаткичларни кўриб чиқиш тўғрисида;

2026-2028 йилларда Наманган шаҳарда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури тўғрисида ҳамда бошқа масалалар муҳокама этилди.

Сессияда ҳудудларни ривожлантириш, одамларнинг бугунидан рози бўлиб яшашларига эришиш учун амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб берилди.

Сессия ишида Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.