Barcha yangiliklar
ҲАР БИР ХОНАДОНДА ДОИМИЙ ДАРОМАД МАНБАИ БЎЛИШИ КЕРАК
Gallery image 271056
Gallery image 271057
Gallery image 271058
Gallery image 271059
Gallery image 271060
Gallery image 271061
Gallery image 271062
Gallery image 271063
Gallery image 271064
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
20 Okt 2026
14:49

ҲАР БИР ХОНАДОНДА ДОИМИЙ ДАРОМАД МАНБАИ БЎЛИШИ КЕРАК

ҲАР БИР ХОНАДОНДА ДОИМИЙ ДАРОМАД МАНБАИ БЎЛИШИ КЕРАК
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов Чўнгбағиш маҳалласида хонадонбай ўрганиш олиб борди.
🤝 Ўрганиш давомида хатлов жараёнлари, эҳтиёжманд оилаларнинг турмуш шароити ҳамда улар учун доимий даромад манбаларини яратиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди. Оилаларнинг мавжуд салоҳияти, меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлиги ва даромадини ошириш масалалари кўриб чиқилди.
🌱 Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган «24 та тавсия» доирасида ҳар бир хонадоннинг имкониятига мос фаолиятни йўлга қўйиш, томорқадан самарали фойдаланиш ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга.
🎯 Асосий мақсад — ҳар бир оиланинг эҳтиёжи ва имкониятидан келиб чиқиб, иқтисодий фаоллигини ошириш, барқарор бандлиги ва доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашишдир.
🏛 Аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш ва фуқароларни қийнаётган масалаларни ўрганиш — депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишидир.