Barcha yangiliklar
ҲАР БИР ЁШ ЭЪТИБОРДА — БАНДЛИК ВА ИМКОНИЯТЛАР МУҲОКАМАСИ
Gallery image 269685
Gallery image 269686
Gallery image 269687
Gallery image 269688
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
19 Okt 2026
10:07

ҲАР БИР ЁШ ЭЪТИБОРДА — БАНДЛИК ВА ИМКОНИЯТЛАР МУҲОКАМАСИ

ҲАР БИР ЁШ ЭЪТИБОРДА — БАНДЛИК ВА ИМКОНИЯТЛАР МУҲОКАМАСИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Икромович Нажмиддинов «Зарбдор» маҳалласида оталиққа олинган ёшлар ҳамда мактаб ва олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлиги, даромад манбалари ва келгуси режаларини ўрганди.
Мулоқотларда ёшларни доимий иш билан таъминлаш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш масалаларига эътибор қаратилди.
Хусусан, миграцияда бўлган, оталиққа олинган ёш О. Собиржоновнинг онаси билан учрашилиб, фарзандининг ҳолати юзасидан суҳбатлашилди. О. Аҳмаджонов билан эса маҳалла биносида мулоқот ўтказилди.
Д. Ғофуров билан телефон орқали суҳбат давомида унинг Андижон вилоятидаги кийим-кечак тикиш цехида меҳнат қилаётгани ва 10 миллион сўм даромад топаётгани маълум бўлди. Суҳбатларда мазкур ёшлар ҳозирча муаммолари йўқлигини билдирдилар.
Шунингдек, тадбиркорлик учун 30 миллион сўм кредит ажратилган мактаб битирувчиси О. Абдумуталов билан суҳбатлашилиб, унинг фаолиятни йўлга қўйишга доир режалари ва амалга ошираётган ишлари муҳокама қилинди.
Олий таълим муассасаси битирувчиси Ж. Равшанова ҳамда унинг отаси билан мулоқотда эса битирувчини доимий ишга жойлаштириш масаласи кўриб чиқилди.
Ҳар бир ёшнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши, муносиб меҳнат қилиши ва барқарор даромадга эга бўлиши — депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир. Бундай мулоқотлар ёшларнинг эҳтиёжларини бевосита ўрганиш ва уларга манзилли кўмак кўрсатишга хизмат қилади.