Barcha yangiliklar
ҲАР БИР ОИЛАНИНГ БАРҚАРОР ДАРОМАДГА ЭГА БЎЛИШИ — ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
Gallery image 269679
Gallery image 269680
Gallery image 269681
Gallery image 269682
Gallery image 269683
Gallery image 269684
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
19 Okt 2026
10:03

ҲАР БИР ОИЛАНИНГ БАРҚАРОР ДАРОМАДГА ЭГА БЎЛИШИ — ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА

ҲАР БИР ОИЛАНИНГ БАРҚАРОР ДАРОМАДГА ЭГА БЎЛИШИ — ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Икромович Нажмиддинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан «Зарбдор» маҳалласида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда хонадонлар хатлови асосида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди.
Мазкур ўрганишлар депутатлар фаолиятига оид 24 та тавсия ҳамда ҳафталик ва кунлик иш режалари ижроси доирасида олиб борилиб, оилаларнинг ижтимоий аҳволи, мавжуд имкониятлари ва доимий даромад манбаини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, Ш. Жабборовга қўйчиликни йўлга қўйиш учун ажратилган 30 миллион сўм кредит асосида фаолиятни ташкил этиш ва ривожлантириш имкониятлари кўриб чиқилди. У. Жўраеванинг хонадонида эса оиланинг мавжуд шароити ҳамда даромад манбаини шакллантириш имкониятлари ўрганилди.
Шунингдек, тадбиркор Б. Қодировнинг чорвачилик хўжалигида парваришланаётган қорамоллар, қўйлар ва паррандалар ҳолати кўздан кечирилди. Тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ҳамда қўшимча иш ўринлари яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Ҳар бир хонадоннинг имкониятини даромадга айлантириш, оилаларнинг иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш — ўрганишларнинг асосий мақсадидир.