Barcha yangiliklar
Депутат ва ёшлар: муаммо, таклиф ва ечим
Gallery image 268472
Gallery image 268473
Gallery image 268474
Gallery image 268475
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
16 Okt 2026
10:06

Депутат ва ёшлар: муаммо, таклиф ва ечим

Депутат ва ёшлар: муаммо, таклиф ва ечим
Янгиқўрғон туманида Ёшлар куни доирасида 3-сонли умумтаълим мактабида иқтидорли, ташаббускор ва фаол ёшлар иштирокида «Раҳбар ва ёшлар учрашуви» бўлиб ўтди.
🤝 Учрашувда Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Икромович Нажмиддинов иштирок этиб, ёшларнинг мурожаат ва таклифларини тинглади.
Мулоқот давомида ёшлар бандлигини таъминлаш, кредит олиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларни қийнаётган муаммоларга амалий ечим топишга алоҳида эътибор қаратилди.
💡 Шунингдек, иштирокчилар «Энг яхши олий таълим ихтирочиси» республика танловининг аниқ ва табиий фанларга мансуб таълим йўналишлари бўйича ғолиби, Гаистон маҳалласи вакили Муслима Ҳакимбекованинг «Biotauch audio» инновацион лойиҳаси тақдимоти билан танишдилар.
Ёш ихтирочининг илмий изланишлари ва инновацион ғояси учрашувда ёшлар салоҳиятининг ёрқин намунаси сифатида эътироф этилди.
✅ Ёшларнинг фикрини эшитиш, ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда таълим, бандлик ва тадбиркорлик соҳаларидаги имкониятларини кенгайтириш — депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир.