Barcha yangiliklar
ЁШЛАРНИНГ ВАТАНГА САДОҚАТИ — ЮРТ КЕЛАЖАГИГА ИШОНЧ
Gallery image 268428
Gallery image 268429
Gallery image 268430
Gallery image 268431
Gallery image 268432
Gallery image 268433
Gallery image 268434
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
16 Okt 2026
09:57

ЁШЛАРНИНГ ВАТАНГА САДОҚАТИ — ЮРТ КЕЛАЖАГИГА ИШОНЧ

ЁШЛАРНИНГ ВАТАНГА САДОҚАТИ — ЮРТ КЕЛАЖАГИГА ИШОНЧ
Янгиқўрғон туманидаги Хотира хиёбонида «Жасорат мактаби»га танлаб олинган ўқувчиларнинг тантанали ваъда бериш маросими бўлиб ўтди.
🏛 Тадбирда Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов иштирок этиб, ёшларни Ватанга садоқат, мардлик ва жасорат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбида миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.
65-сонли умумтаълим мактаби негизида ташкил этилган «Жасорат мактаби»га танлаб олинган ўқувчилар Ватанга садоқатли бўлиш, юрт тинчлиги ва равнақига муносиб ҳисса қўшишга тантанали ваъда бердилар.
🎖 Маросим давомида 20 нафар «Ватан таянчи» отряди аъзосига Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан таъсис этилган «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати эмблемаси топширилди.
Ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, уларни билимли, жасур ва масъулиятли инсонлар этиб тарбиялаш — халқ вакиллари фаолиятидаги муҳим йўналишлардан биридир. Бундай тадбирлар ёшларда юрт тақдирига дахлдорлик ҳиссини кучайтириб, ўз олдига юксак мақсадлар қўйишга ундайди.
🇺🇿 Бугунги тантанали ваъда эртанги фидокорона хизмат ва эзгу амалларга пойдевор бўлсин!