Barcha yangiliklar
Депутат фаолиятидан тарғибот тадбири
Gallery image 32765
ABDUMUMINOVA NAZIRA ABDULLAYEVNA
24 Mar 2025
15:43

Депутат фаолиятидан тарғибот тадбири

“Адолат”СДП Гулистон шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Вилоят гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди. Тадбирда “Адолат”СДП Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Э. Абдурахмонов иштирок этиб тадбирдан мақсад спорт билан мунтазам шуғулланиш, спорт соғлом турмуш гарови эканлиги давлат дастури доирасида аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилиб келинаётганлиги, маҳаллаларда спорт майдончалари қурилиб ,ёшлар турли спорт машқларини бажаришлари учун шароитлар яратилгани алохида таъкидланди.Тадбир сўнгида мактаб мураббийларига партия эсдалик совғалари топширилди.