Barcha yangiliklar
Таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик — депутатлик назоратида
Gallery image 265503
Gallery image 265504
Gallery image 265505
Gallery image 265506
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
13 Okt 2026
14:33

Таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик — депутатлик назоратида

Бугун Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Нажмиддинов Асадулла Икромович бошчилигидаги ишчи гуруҳ 5-сонли умумтаълим мактабида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди.
Ўрганиш давомида иситиш тизимининг ҳолати, мавсумни беталафот ўтказиш учун яратилган шароитлар ҳамда ўқувчилар учун қулай ва хавфсиз таълим муҳитини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Таълим муассасасида мавсумни белгиланган талаблар асосида ўтказиш ва мавжуд камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Мазкур ўрганиш ўқувчиларнинг муносиб шароитларда таълим олишини таъминлаш ҳамда таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини депутатлик назорати доирасида кўриб чиқишга қаратилди.