Barcha yangiliklar
Битирувчиларнинг келгуси таълим ва касб танлови муҳокама қилинди
Gallery image 263124
Gallery image 263125
Gallery image 263126
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
09 Okt 2026
17:37

Битирувчиларнинг келгуси таълим ва касб танлови муҳокама қилинди

Битирувчиларнинг келгуси таълим ва касб танлови муҳокама қилинди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси, депутат Равшан Мамажонов ўз сайлов округидаг умумий ўрта таълим мактабида битирувчи ўқувчилар билан муҳокама йиғилиши ўтказди.
Учрашувда битирувчиларнинг билим даражаси, касб-ҳунарга қизиқиши ҳамда ўзлари танлаган олий таълим муассасаларига кириш учун тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Ўқувчиларнинг келгуси режалари ва қизиқишларига эътибор қаратилиб, таълим йўналиши ҳамда касб танлашда ўз қобилияти ва интилишларини инобатга олиш, фанларни пухта ўзлаштириш ва вақтдан самарали фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.
Мазкур учрашувдан кўзланган мақсад — битирувчиларнинг ўз қизиқишларига мос таълим йўналишини танлаши, олий таълим муассасаларига киришга мақсадли тайёрланиши ва келгусида жамиятда муносиб ўрин эгаллашига кўмаклашишдан иборат.