Barcha yangiliklar
12-сонли мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди
Gallery image 263108
Gallery image 263109
Gallery image 263110
Gallery image 263111
Gallery image 263112
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
09 Okt 2026
17:34

12-сонли мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди

12-сонли мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов 12-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, таълим муассасасининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди.
Мазкур ўрганиш депутатлар фаолиятига оид 24 та тавсияда белгиланган вазифалар доирасида, ижтимоий соҳа объектларидаги ҳолатни ўрганиш ва депутатлик назоратини амалга оширишга қаратилди.
Ўрганиш давомида мактабда мавсумни беталафот ўтказиш, синф хоналарида зарур ҳароратни таъминлаш ҳамда иситиш тизимининг техник ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ўқувчилар учун қулай ва хавфсиз таълим шароитларини яратиш, иситиш тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда мавсумда юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олиш масалалари кўриб чиқилди.
Масъулларга куз-қиш мавсумини муаммоларсиз ўтказиш ва тайёргарлик ишларини сифатли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.