Barcha yangiliklar
Юқори Қораёнтоқ маҳалласида хатлов жараёнлари ўрганилди
Gallery image 261512
Gallery image 261513
Gallery image 261514
Gallery image 261515
Gallery image 261516
Gallery image 261517
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
08 Okt 2026
16:46

Юқори Қораёнтоқ маҳалласида хатлов жараёнлари ўрганилди

Юқори Қораёнтоқ маҳалласида хатлов жараёнлари ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов Юқори Қораёнтоқ маҳалласида бўлиб, ҳудудда олиб борилаётган хонадонбай хатлов ишларининг ҳолати билан танишди.
Ўрганиш давомида аҳоли хонадонларидаги мавжуд ҳолат, оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий шароити ҳамда қўллаб-қувватлашга бўлган эҳтиёжларига алоҳида эътибор қаратилди. Хатлов жараёнида аниқланаётган муаммолар ва уларни манзилли ҳал этиш бўйича зарур чоралар масъуллар билан муҳокама қилинди.
Депутатлик фаолияти доирасида аҳоли эҳтиёжларини ўрганиш, фуқароларни қийнаётган масалаларни аниқлаш ҳамда уларнинг ечими юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб бориш муҳимлиги таъкидланди.
Масъулларга хатлов ишларини сифатли ва тизимли ташкил этиш, ҳар бир хонадоннинг ҳолатини чуқур ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.