Barcha yangiliklar



SALIBAYEVA MALOXAT MIRADILAYEVNA
08 Okt 2026
14:24
Жалақудуқ туманида хотин-қизларнинг бандлиги ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасидаги ишлар ўрганилди
Халқ депутатлари Жалақудуқ туман Кенгаши депутати Б.Базарова "Округ айланиш" дафтарига асосан сайлов округидаги Бузруқхонтўра маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалла хотин-қизлар фаоли билан учрашди. Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 сентябрдаги
тегишли ҳужжатлари ва қарорлари ижросини таъминлаш, хусусан, маҳалладаги хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ҳамда тадбиркорликка йўналтириш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Мулоқот чоғида эҳтиёжманд оилалар ва хотин-қизларнинг муаммоларини яқиндан ўрганиш, уларга кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамлар ҳамда маҳалла еттилиги билан
ҳамкорликда олиб борилаётган манзилли чора-тадбирларнинг ижро ҳолати кўздан кечирилди.