Barcha yangiliklar
#Депутат назорати
Gallery image 260299
Gallery image 260300
Gallery image 260301
Gallery image 260302
Gallery image 260303
Gallery image 260304
Gallery image 260305
Gallery image 260306
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
07 Okt 2026
18:09

#Депутат назорати

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: сув таъминоти тизимидаги ҳолат ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида туман сув таъминоти бўлимида бўлиб, амалга оширилаётган ишларни ўрганди.
Мазкур ўрганиш депутатлик фаолиятига оид 24 та тавсиянинг электр, газ, сув ва йўл инфратузилмаси билан боғлиқ муаммоларни ўрганишга қаратилган 15-йўналишига мувофиқ амалга оширилди.
Ўрганиш давомида аҳолини ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш, мавсумда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олиш ҳамда сув таъминоти тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Мавжуд сув тармоқлари, насос ускуналари ва бошқа инфратузилма объектларининг техник ҳолати кўздан кечирилди.
Шунингдек, эҳтимолий носозликларни тезкор бартараф этиш, зарур эҳтиёт қисмлар ва техник воситалар захирасини шакллантириш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгиланди.
Депутат аҳолини сифатли ичимлик суви билан барқарор таъминлаш ҳамда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш учун тайёргарлик ишларини пухта ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.