Barcha yangiliklar
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
Gallery image 259112
Gallery image 259113
Gallery image 259114
Gallery image 259115
Gallery image 259116
Gallery image 259117
Gallery image 259118
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
06 Okt 2026
17:20

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов томонидан туман Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабул давомида аҳоли уй-жой шароитини яхшилаш ва таъмирлаш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, ер тоифасини ўзгартириш, ишга жойлашиш ҳамда кредит мажбуриятларини тўлашда амалий кўмак олиш масалалари юзасидан мурожаат қилди.
Шунингдек, оилавий масалалар, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш, таълим контрактини тўлаш, уйларга эшик-дераза ўрнатиш, тадбиркорлик биноларини ҳужжатлаштириш, чиқинди хизматлари тўловлари ҳамда чорвачиликни ривожлантириш учун кредит олишга оид мурожаатлар тингланди.
Ҳар бир мурожаат масъул ташкилотлар вакиллари иштирокида кўриб чиқилиб, уларни қонунчилик доирасида ҳал этиш, зарур ҳолларда тегишли идораларга йўналтириш ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқлар берилди.
Аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларга ечим топишга кўмаклашиш — депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир.