Barcha yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига "Адолат" социал- демократик партиясидан кўрсатилган номзод Робахон Маҳмудованинг Фарғона вилоятидаги ишончли вакилининг сайловчилар билан учрашуви давом этмоқда.
Gallery image 2600
Gallery image 2601
Gallery image 2602
Gallery image 2603
Gallery image 2604
NISHONOV SUBHONALI TURAYEVICH
20 Iyun 2023
05:01

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига "Адолат" социал- демократик партиясидан кўрсатилган номзод Робахон Маҳмудованинг Фарғона вилоятидаги ишончли вакилининг сайловчилар билан учрашуви давом этмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси Президентлигига "Адолат"
социал- демократик партиясидан кўрсатилган номзод Робахон Маҳмудованинг Фарғона
вилоятидаги ишончли вакилининг сайловчилар билан учрашуви давом этмоқда.
Навбатдаги ижтимоий- сиёсий тадбир
вилоятимизнинг олис ҳудудларидан бири - Сўх туманидаги 30-болалар мусиқа ва
санъат мактабида ташкил этилди.  

 Унда партия
фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари,
фахрийлар, ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.  

 Номзоднинг
вилоятимиздаги ишончли вакили Гулбаҳор Саидғаниэва Президентликка номзод
Робахон Махмудованинг ҳаёти ва фаолияти, Сайловолди дастури ҳақида маълумот
берди.  

 Тарғибот
тадбирида сўз олганлар барчани
9-июль куни бўлиб ўтадиган Президент
сайловида фаол иштирок этиб, ўзлари танлаган муносиб номзодга овоз беришга
чақирдилар. 

 "Адолат" СДПдан номзод Робахон Махмудованинг вилоятимиздаги ишончли вакилининг сайловчилар
билан учрашуви давом этмоқда.