Barcha yangiliklar
#депутат_фаолияти
Gallery image 30910
Gallery image 30911
Gallery image 30912
Gallery image 30913
NOROV JAMSHID ERKINOVICH
01 Mar 2025
16:07

#депутат_фаолияти

Эл-юртимиз учун эзгулик, меҳр-мурувват, раҳм-шафқат ва оқибат ифодаси бўлган муборак Рамазон ойининг маънавий-руҳий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти беқиёс. Рамазон ойида бажарилган эзгу ва хайрли амал, яхшиликлар, қилинган хайр-эҳсон бошқа ойлардагига нисбатан бир неча баробар фазилатли ва савоби улуғдир.

Халқ депутатлари Жондор туман Кенгаши депутати, Миллий тикланиш демократик партияси фаоли Зилола Шомуродова навбатдаги хайрли ишга қўл урди. У “Навгади” МФЙда бўлиб, сайлов округидаги кекса, ногирон ва боқувчисини йўқотган эҳтиёжмандларнинг ҳолидан хабар олди.