Barcha yangiliklar
Депутатлар “Ғарб мачит” маҳалласида  бўлдилар
Gallery image 30598
Gallery image 30599
Gallery image 30600
Gallery image 30601
SALIMOV DAVLATBEK XAKIMJON O‘G‘LI
27 Fev 2025
15:18

Депутатлар “Ғарб мачит” маҳалласида бўлдилар

Аҳоли мурожаатларининг ижобий ечим топишида, жойлардаги муаммоларни ҳал этилишида депутатларнинг аҳоли билан учрашувлари, маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги ишлари ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Депутатлар Ж.Носиров, Ж.Абдуллаев ҳамда Ш.Худойбердиевалар томонидан “Ғарб мачит” маҳалласида еттилик билан ўтказилган суҳбат ҳам шу ҳақда бўлди. Суҳбат давомида аҳоли мурожаатларини ҳал этилиши, шунингдек, маҳаллада ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш борасидаги ишлар таҳлил қилинди.

Депутатлар ва еттилик томонидан ҳамкорликда қилинадиган ишлар юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.