Barcha yangiliklar
МУАММОЛАР ЭШИТИЛДИ, ЕЧИМЛАР БЕЛГИЛАНДИ
Gallery image 243410
Gallery image 243411
Gallery image 243412
Gallery image 243413
Gallery image 243414
Gallery image 243415
Gallery image 243416
Gallery image 243417
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
17 Sen 2026
12:09

МУАММОЛАР ЭШИТИЛДИ, ЕЧИМЛАР БЕЛГИЛАНДИ

МУАММОЛАР ЭШИТИЛДИ, ЕЧИМЛАР БЕЛГИЛАНДИ
Туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромовичнинг ўзи сайланган округда навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабулда фуқаролар томонидан кундалик ҳаётда учраётган ижтимоий-иқтисодий муаммолар, оилавий шароитни яхшилаш ҳамда барқарор даромад манбаини шакллантириш билан боғлиқ мурожаатлар билдирилди.
Хусусан, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва кенгайтириш учун имтиёзли кредит олиш, уй-жой билан таъминлаш, моддий ёрдам кўрсатиш, саломатликни тиклашга кўмаклашиш ҳамда уй-жой кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш каби масалалар кўтарилди.
Ҳар бир мурожаат масъуллар иштирокида атрофлича муҳокама қилиниб, масаланинг келиб чиқиш сабаблари ва уни ҳал этиш имкониятлари ўрганилди. Жойида ҳал этиш имкони бўлган мурожаатлар бўйича амалий чоралар белгиланди.
Қўшимча ўрганиш ва муайян муддат талаб қиладиган масалалар тегишли ташкилотлар ҳамда масъулларга бириктирилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.
Фуқаролар билан бундай очиқ мулоқотлар аҳоли муаммоларини бевосита ўрганиш, уларга манзилли кўмак кўрсатиш ва ҳар бир мурожаат бўйича амалий ечим белгилашда муҳим аҳамият касб этади.