Barcha yangiliklar
Доиймий комиссия йиғилишлари
Gallery image 2288
Gallery image 2289
Gallery image 2290
Gallery image 2291
Gallery image 2292
Gallery image 2293
YERNIYAZOV KAKIMBEK AKILBEKOVICH
07 Iyun 2023
06:02

Доиймий комиссия йиғилишлари

2023-йил 7-июнь куни Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашининг “Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича” ва “Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари бўйича” ҳамда “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳатларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича” доимий комиссияларининг навбатдаги йиғилиши ўтди.

Йиғилишда Халқ депутатлари Беруний туман Кенгаши “Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалри бўйича” доимий комиссиясининг 2023-йилга мўлжалланган иш режаси ижроси тўғрисида, Беруний туманининг 2023-йил 1-чоракда маҳаллий бюджет даромадлари ижросини таъминлаш юзасидан туман Молия бўлими мудирининг ҳисоботи тўғрисида ҳамда Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашининг Регламент ва депутатлик

одоби масалалари бўйича доимий комиссияси раиси М.Кадировнинг халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг депутатлик фаолияти ҳақидаги ахбороти тўғрисида масалалар муҳокама қилинди. Йиғилиш якунига кўра кун тартибидаги Беруний туманининг 2023-йил 1-чоракда маҳаллий бюджет даромадлари ижросини таъминлаш юзасидан туман Молия бўлими мудирининг ҳисоботи тўғрисидаги масала туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибида муҳокама қилинадиган бўлди.