Barcha yangiliklar
Исковот–Косонсой йўли: қулай ва хавфсиз қатнов сари
Gallery image 237328
Gallery image 237329
Gallery image 237330
Gallery image 237331
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
10 Sen 2026
17:35

Исковот–Косонсой йўли: қулай ва хавфсиз қатнов сари

Исковот–Косонсой йўли: қулай ва хавфсиз қатнов сари
Янгиқўрғон туманида Исковот қишлоғини Косонсой тумани билан боғловчи автомобиль йўлининг 6 километр қисмида реконструкция ишлари жадал давом этмоқда.
Қиймати 28,8 миллиард сўм бўлган лойиҳа «401-хўжаликлараро махсус механизациялашган кўчма колонна» МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Реконструкция ишлари якунлангач, мазкур йўл замонавий талабларга жавоб берадиган, аҳоли ва ҳайдовчилар учун қулай ҳамда хавфсиз қатнов шароити яратилган йўлга айланади.
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Икромович Нажмиддинов объектда амалга оширилаётган қурилиш ишларининг боришини кўздан кечирди.
Ўрганиш давомида масъулларга қурилиш ишларини сифатли ташкил этиш, белгиланган муддатларга қатъий амал қилиш, замонавий стандартлар ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига алоҳида эътибор қаратиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Мазкур йўлнинг реконструкция қилиниши аҳоли ва ҳайдовчилар учун ҳаракатланиш қулайлигини ошириш билан бирга, Исковот қишлоғи ва қўшни ҳудудлар ўртасидаги транспорт қатновини яхшилашга, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига хизмат қилади.