Barcha yangiliklar
КЕЛГУСИ ЙИЛ ҒАЛЛА ҲОСИЛИ УЧУН ТАЙЁРГАРЛИК БОШЛАНДИ
Gallery image 234049
Gallery image 234050
Gallery image 234051
Gallery image 234052
Gallery image 234053
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
08 Sen 2026
10:08

КЕЛГУСИ ЙИЛ ҒАЛЛА ҲОСИЛИ УЧУН ТАЙЁРГАРЛИК БОШЛАНДИ

КЕЛГУСИ ЙИЛ ҒАЛЛА ҲОСИЛИ УЧУН ТАЙЁРГАРЛИК БОШЛАНДИ
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Икромович Нажмиддинов «Бирлашган Феруз Умид Ороли» агрофирмаси ҳудудида бўлиб, қишлоқ хўжалиги ишларининг боришини ўрганди.
Ўрганиш давомида фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида келгуси йилги ғалла ҳосили учун ерларни сифатли тайёрлаш, шудгорлаш ишларини белгиланган агротехник талаблар асосида ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
А. Нажмиддинов ерга ишлов бериш сифатини таъминлаш, мавжуд техника ва ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда ғалла экиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берди.
Асосий мақсад — ердан унумли фойдаланиш ва келгуси йилда юқори ҳамда сифатли ғалла ҳосили етиштириш учун мустаҳкам замин яратиш.