Barcha yangiliklar
Мустақиллик байрами — эзгулик ва меҳр-оқибат айёми
Gallery image 228596
Gallery image 228597
TAUBAYEV KUVANISHBEK MIRZAKULOVICH
02 Sen 2026
09:52

Мустақиллик байрами — эзгулик ва меҳр-оқибат айёми

Мустақиллик байрами — эзгулик ва меҳр-оқибат айёми

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан «Саржал» ОФЙда байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, «Канимех-Саржал-Қосай» МЧЖ раҳбари Батирхан Кушкарбеков томонидан ўз сайлов округидаги 6 нафар кам таъминланган оила фарзандларининг суннат тўйлари ўтказиб берилди. Болажонларга байрамона совғалар улашилди.

Мазкур хайрли тадбирда туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Руслан Рўзиев ҳам иштирок этиб, болажонларни ва овул аҳлини Мустақиллик байрами билан самимий табриклади, эзгу тилаклар билдирди.

Тантанали тадбир кўтаринки кайфиятда ўтиб, унда юртимизда тинчлик ва осойишталик, аҳоли фаровонлиги ҳамда инсон қадрини улуғлаш борасида амалга оширилаётган эзгу ишлар алоҳида таъкидланди.

🤝 Меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик — халқимизга хос юксак фазилатлардир.

🇺🇿 Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муборак бўлсин!