Barcha yangiliklar
«Мадад» ННТ билан ҳамкорликда ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди
Gallery image 228550
Gallery image 228551
Gallery image 228552
TAUBAYEV KUVANISHBEK MIRZAKULOVICH
02 Sen 2026
09:40

«Мадад» ННТ билан ҳамкорликда ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди

«Мадад» ННТ билан ҳамкорликда ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди

Халқ депутатлари Конимех тумани Кенгаши котибияти ҳамда «Мадад» нодавлат нотижорат ташкилотининг тумандаги Ҳуқуқий маслаҳат бюроси ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик меморандуми доирасида навбатдаги ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Халқ депутатлари Конимех тумани Кенгаши котибияти мудири Алишер Жайнаров ҳамда «Мадад» нодавлат нотижорат ташкилотининг тумандаги Ҳуқуқий маслаҳат бюроси вакили Мирзоҳид Махмудов иштирок этиб, "Юксалиш" МФЙ биносида аҳоли билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, меҳнат муносабатлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби, шунингдек, аҳолига бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш имкониятлари юзасидан атрофлича маълумот берилди.