Barcha yangiliklar
#24_masala ✅Котибият "Иш режа асосида“ Ижтимоий хизматлар сифати ва нафақа тайинлаш жараёнлари ўрганилди.
Gallery image 228121
Gallery image 228122
KURBANOV MANSURJON KOMILJON UG‘LI
20 Iyul 2026
11:26

#24_masala ✅Котибият "Иш режа асосида“ Ижтимоий хизматлар сифати ва нафақа тайинлаш жараёнлари ўрганилди.

#24_masala
✅Котибият "Иш режа асосида“ Ижтимоий хизматлар сифати ва нафақа тайинлаш жараёнлари ўрганилди.

Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгаши бош мутахассиси О.Юсупов шунингдек,19-Қурама сайлов округи депутати Атабаева Гулмира иштирокида Қурама МФЙда маҳалладаги ижтимоий ходим фаолияти ҳамда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига кўрсатилаётган хизматлар сифати ўрганилди.

Ўрганиш давомида кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга кўрсатилаётган хизматларнинг ҳолати, ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамларни тайинлаш ҳамда тўлаш жараёнларининг қонунчилик талаблари асосида амалга оширилиши таҳлил қилинди.

Шунингдек, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш ва манзилли кўмак кўрсатиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишилди. Ўрганиш натижаларига кўра, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими самарадорлигини янада ошириш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Мазкур ўрганиш аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва давлат томонидан кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилашга қаратилган депутатлик назорати доирасида амалга оширилди.