Barcha yangiliklar
Депутатлик назорати амалда: Урганжи, Бешкапа, Тўсар маҳаллаларида ижтимоий хизматлар сифати ўрганилди
Gallery image 228059
Gallery image 228060
Gallery image 228061
Gallery image 228062
KURBANOV MANSURJON KOMILJON UG‘LI
17 Iyul 2026
11:15

Депутатлик назорати амалда: Урганжи, Бешкапа, Тўсар маҳаллаларида ижтимоий хизматлар сифати ўрганилди

Депутатлик назорати амалда: Урганжи, Бешкапа, Тўсар маҳаллаларида ижтимоий хизматлар сифати ўрганилди

Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгаши депутати Холиқов Ҳасанбой томонидан Урганжи, Бешкапа, Тўсар маҳалла фуқаролар йиғинида ижтимоий ходим фаолияти ҳамда эҳтиёжманд фуқароларга кўрсатилаётган моддий ёрдамларнинг манзиллилиги ва ўз вақтида етказилаётганлиги юзасидан уйма-уй ўрганиш ишлари амалга оширилди.
Ўрганиш давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ҳолати, уларга кўрсатилаётган амалий ёрдамлар, белгиланган тартибда ажратилган моддий кўмаклар ҳамда ижтимоий ходимнинг фаолияти жойида таҳлил қилинди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича депутатлик назорати давом эттирилиши таъкидланди.