Barcha yangiliklar
#24_masala ✅Котибият "Иш режа асосида“  Депутатлик назорати амалда:Янги йўл маҳалласида “еттилик” фаолияти ўрганилди
Gallery image 227987
Gallery image 227988
Gallery image 227989
KURBANOV MANSURJON KOMILJON UG‘LI
16 Iyul 2026
11:03

#24_masala ✅Котибият "Иш режа асосида“ Депутатлик назорати амалда:Янги йўл маҳалласида “еттилик” фаолияти ўрганилди

#24_masala
✅Котибият "Иш режа асосида“ Депутатлик назорати амалда:Янги йўл маҳалласида “еттилик” фаолияти ўрганилди

Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгаши бош мутахассиси М. Қурбанов шунингдек, 24-Хонобод сайлов округи депутати Тожибоев Зокиржон иштирокида Янги йўл маҳалла фуқаролар йиғинида амалий ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш давомида маҳалла “еттилиги” томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, бандликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда маҳаллада олиб борилаётган ислоҳотлар ижроси таҳлил қилинди.
Шунингдек, маҳаллада мавжуд муаммоларни ҳал этиш, давлат органлари ва маҳалла институти ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.
✅ Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан маҳаллаларда олиб борилаётган депутатлик назорати аҳолини қийнаётган масалаларни жойида ўрганиш ва уларнинг ечимини таъминлашга хизмат қилмоқда.