Barcha yangiliklar
#24_masala ✅Котибият "Иш режа асосида“ Маҳалладаги муаммолар ҳал этилмоқдами?
Gallery image 227941
Gallery image 227942
Gallery image 227943
KURBANOV MANSURJON KOMILJON UG‘LI
15 Iyul 2026
10:49

#24_masala ✅Котибият "Иш режа асосида“ Маҳалладаги муаммолар ҳал этилмоқдами?

#24_masala
✅Котибият "Иш режа асосида“ Маҳалладаги муаммолар ҳал этилмоқдами? Депутатлик назоратидаги ўрганишлар давом этмоқда
Халқ депутатлари туман Кенгаши бош мутахассислари М.Қурбанов, О.Юсуповлар шунингдек 8-Анжирзор сайлов округи депутати Юсупов Эркин Одилхон ўғли иштирокид Бўстон маҳалла «еттилиги» фаолиятини жойларда ўрганиш ишлари изчил давом этмоқда.
Ўрганишлар давомида маҳаллада аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этиш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш, бандликни таъминлаш ҳамда профилактика ишларининг ташкил этилиши таҳлил қилинмоқда.
Шунингдек, аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар, белгиланган вазифалар ижроси ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорлик самарадорлиги депутатлик назорати доирасида баҳоланмоқда.
Ўрганишлар якуни бўйича аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, уларнинг ижроси устидан тизимли мониторинг олиб борилади.
Халқ манфаати йўлида очиқлик, назорат ва самарадорлик — депутатлик фаолиятининг устувор мезонидир.