Barcha yangiliklar
ДЕПУТАТ ЎЗИ БИРИКТИРИЛГАН ТАШКИЛОТДА ЎРГАНИШ ЎТКАЗДИ
Gallery image 225422
Gallery image 225423
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
26 Avg 2026
18:05

ДЕПУТАТ ЎЗИ БИРИКТИРИЛГАН ТАШКИЛОТДА ЎРГАНИШ ЎТКАЗДИ

ДЕПУТАТ ЎЗИ БИРИКТИРИЛГАН ТАШКИЛОТДА ЎРГАНИШ ЎТКАЗДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Хатамова Дурдона Мадаминовна ўзига бириктирилган туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимида бўлиб, ташкилот фаолияти билан яқиндан танишди.
Ўрганиш давомида аҳоли бандлигини таъминлаш, ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш, уларни даромадли меҳнатга жалб этиш ҳамда камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларга амалий ечим топишда депутат ҳамда мутасадди ташкилот ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, муаммоли масалаларни биргаликда ҳал этиш ва аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича келишиб олинди.