Barcha yangiliklar
Фуқаролар мурожаатлари эътиборда
Gallery image 225377
Gallery image 225378
Gallery image 225379
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
26 Avg 2026
17:50

Фуқаролар мурожаатлари эътиборда

Фуқаролар мурожаатлари эътиборда
Бугун Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Р. Шомирзаев бошчилигида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабулда Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳам иштирок этди.
Қабул давомида фуқароларнинг иш билан таъминлаш, уй-жой, ер ва инфратузилма масалалари, шунингдек, амалий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ мурожаат ва таклифлари тингланди.
Ҳар бир мурожаат масъуллар иштирокида атрофлича муҳокама қилиниб, кўтарилган масалаларни қонунчилик доирасида ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Айрим мурожаатлар юзасидан масъул ташкилотлар ва мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилиб, уларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш вазифаси юклатилди.
Фуқаролар мурожаатларини ўрганиш ва уларга амалий ечим топиш ишлари назоратга олинди.