Barcha yangiliklar
ТУМАН ҚИЁФАСИГА МОС ЗАМОНАВИЙ КИРИШ АРКАСИ ЎРНАТИЛМОҚДА
Gallery image 223999
Gallery image 224000
Gallery image 224001
Gallery image 224002
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
25 Avg 2026
14:24

ТУМАН ҚИЁФАСИГА МОС ЗАМОНАВИЙ КИРИШ АРКАСИ ЎРНАТИЛМОҚДА

ТУМАН ҚИЁФАСИГА МОС ЗАМОНАВИЙ КИРИШ АРКАСИ ЎРНАТИЛМОҚДА
Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович туманнинг кириш қисми ҳисобланган «Баркамол» маҳалласида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини ўрганди.
Ўрганиш давомида туман қиёфасига уйғун, замонавий архитектура талаблари асосида барпо этилаётган янги кириш аркасини ўрнатиш жараёни кўздан кечирилди. Масъулларга қурилиш-монтаж ишларини сифатли бажариш, белгиланган талабларга қатъий риоя этиш ва объектни ўз вақтида фойдаланишга топшириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, давлатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан «Баркамол» маҳалласи ҳудудини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва байрамона безатиш бўйича амалга оширилаётган тайёргарлик ишларига алоҳида эътибор қаратилди.
Депутат томонидан ҳудуднинг ободлиги ва кўркамлигини таъминлаш, байрам тадбирларига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда белгиланган барча ишларни ўз вақтида ва сифатли якунлаш юзасидан масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.