Barcha yangiliklar
DEPUTAT NAZORATI
Gallery image 220259
Gallery image 220260
Gallery image 220261
NOMOZOV SAFARJON IBROHIM O‘G‘LI
19 Avg 2026
00:00

DEPUTAT NAZORATI

Халқ депутатлари Сардоба тумани Кенгаши бош мутахассиси Л.Тошқувватов томонидан Халкаобод маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисидан келиб тушган маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетилмаётганлиги ҳақидаги мурожаат жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида айрим ҳудудларда маиший чиқиндилар белгиланган жадвал асосида ўз вақтида олиб кетилмаётганлиги сабабли чиқиндилар тўпланиб қолгани аниқланди. Мазкур ҳолат аҳоли учун ноқулайликлар туғдириб, санитария-эпидемиологик ҳолатга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги қайд этилди.
Ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида масъул ташкилотларга чиқиндиларни белгиланган график асосида мунтазам олиб кетиш, хизмат сифати устидан назоратни кучайтириш ҳамда аҳоли мурожаатларига тезкор муносабат билдириш юзасидан тегишли тавсия ва таклифлар берилди.
Мазкур масала депутатлик назоратига олинди.