Barcha yangiliklar
Таълим муассасаларидаги реконструкция ишлари ўрганилди
Gallery image 216456
Gallery image 216457
Gallery image 216458
Gallery image 216459
Gallery image 216460
Gallery image 216461
Gallery image 216462
Gallery image 216463
Gallery image 216464
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
17 Avg 2026
14:20

Таълим муассасаларидаги реконструкция ишлари ўрганилди

Таълим муассасаларидаги реконструкция ишлари ўрганилди
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович ўзи сайланган 6-Поромон сайлов округи ҳудудидаги Нов маҳалласида жойлашган 48- ва 56-сонли умумтаълим мактабларида амалга оширилаётган реконструкция ишларининг боришини ўрганди.
Президентимизнинг тегишли қарорига асосан, 48-сонли умумтаълим мактабида 6 миллиард сўм маблағ ҳисобидан реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида 180 ўринли мавжуд бино таъмирланиб, қўшимча 180 ўринли янги ўқув биноси барпо этилди.
Шунингдек, 56-сонли умумтаълим мактабида 3,2 миллиард сўм маблағ ҳисобидан реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Бунда 80 ўринли мавжуд бинони тўлиқ таъмирлаш ҳамда ўқувчилар учун замонавий спорт зали барпо этиш кўзда тутилган.
Ўрганиш жараёнида қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифати, ҳудудни ободонлаштириш ҳолати ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларининг тайёрлигига алоҳида эътибор қаратилди.
А.Нажмиддинов масъулларга барча қурилиш ва реконструкция ишларини сифатли якунлаб, янги ўқув йили бошланишига қадар таълим муассасаларини фойдаланишга тўлиқ тайёр ҳолга келтириш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.