Barcha yangiliklar
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Gallery image 212781
Gallery image 212782
Gallery image 212783
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
12 Avg 2026
14:22

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович «Бирлик» маҳалласида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар билан учрашиб, уларнинг мурожаат ва таклифларини тинглади.
Мулоқот давомида аҳоли томонидан маҳалладаги ички йўлларни асфальтлаш ҳамда болалар учун замонавий ўйин майдончаси барпо этиш масалалари кўтарилди.
Ички йўлларни асфальтлаш бўйича бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар, мавжуд имкониятлар ва масалани босқичма-босқич ҳал этиш юзасидан фуқароларга тегишли тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, болалар майдончасини ташкил этиш масаласи юзасидан маҳаллада фаолият юритаётган тадбиркор билан фикр алмашилиб, лойиҳани амалга ошириш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Учрашув якунида мурожаатларда кўтарилган масалаларни атрофлича ўрганиш, уларнинг ечими юзасидан амалий чоралар кўриш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.