Barcha yangiliklar
КАРТОШКА ҲОСИЛИ ВА ТАКРОРИЙ ЭКИНЛАР ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
Gallery image 210865
Gallery image 210866
Gallery image 210867
Gallery image 210868
Gallery image 210869
Gallery image 210870
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
10 Avg 2026
14:13

КАРТОШКА ҲОСИЛИ ВА ТАКРОРИЙ ЭКИНЛАР ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ

КАРТОШКА ҲОСИЛИ ВА ТАКРОРИЙ ЭКИНЛАР ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович «Доли Сатторов Саид Барака» агрофирмаси ҳудудидаги фермер хўжаликларида бўлиб, етиштирилган картошка ҳосилининг ҳолати ҳамда йиғим-терим жараёнларини ўрганди.
🌱 Ўрганиш давомида картошка ҳосилини ўз вақтида ва сифатли йиғиб олиш, маҳсулотни нобудгарчиликсиз сақлаш ва истеъмол бозорига етказиб бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, картошкадан бўшаган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ушбу майдонларга такрорий экинларни ўз вақтида жойлаштириш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда мавсум имкониятларидан унумли фойдаланиш бўйича фермерларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
🌾 Такрорий экинларни экиш орқали ер майдонларидан йил давомида самарали фойдаланиш, қўшимча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, аҳоли озиқ-овқат таъминоти барқарорлигини таъминлаш ҳамда фермер хўжаликлари даромадини ошириш муҳим экани таъкидланди.
✅ Масъулларга такрорий экинларни экиш жараёнларини тизимли ташкил этиш, агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда амалга ошириш, ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва ҳосилдорликни ошириш бўйича зарур чораларни кўриш вазифаси юклатилди.