Barcha yangiliklar
Депутат фаолиятидан
Gallery image 24443
BOSIMOV SARDOR ZOKIR O‘G‘LI
22 Yan 2025
09:19

Депутат фаолиятидан

Халқ депутатлари Мирзаобод туман кенгаши депутати Юсупова Мухайё томонидан Пахтакор маҳалласи сайловчилари билан ўтказилган учрашув давомида маҳалланинг долзарб муаммолари ўрганилди. Учрашувда фуқаролар томонидан турли масалалар, жумладан, ижтимоий, коммунал ва иқтисодий муаммолар муҳокама қилингани қайд этилди.

Шунингдек, мурожаатлар ва муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олингани, уларнинг ижроси депутат назоратида бўлиши айтилди. Бундай учрашувлар аҳоли муаммоларини ечишда ва улар билан яқиндан мулоқот ўрнатишда муҳим аҳамият касб этади.