Barcha yangiliklar
САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ:
Gallery image 24407
Gallery image 24408
Gallery image 24409
Gallery image 24410
RAXIMOV OXUNJON MANSUROVICH
21 Yan 2025
17:56

САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ:

САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ:

 Жорий йилнинг 21 январь куни тумандаги "Чорвоқгузар" ва "Навкар" маҳаллаларида ҳудуддан сайланган депутатлар Ф.Адизова ва З.Қудратов аҳоли ва сайловчилар билан учрашди. Учрашув давомида бугунги кунда юртимизда аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумот бериб ўтилди. Шунингдек “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси тўғрисида йиғилганларга атрофлича тушунчалар берилди ва лозим бўлса қарор лойиҳаси учун таклифлар билдиришлари мумкинлиги айтиб ўтилди. Бундан ташқари ҳудуддаги аҳолини қийнаётган муаммолар юзасидан мурожаатлар тингланиб, муаммолар юзасидан тегишли тартибда депутатлик сўровлари киритилиши режалаштириб олинди.