Barcha yangiliklar
САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ:
Gallery image 23690
Gallery image 23691
Gallery image 23692
Gallery image 23693
Gallery image 23694
RAXIMOV OXUNJON MANSUROVICH
16 Yan 2025
18:25

САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ:

САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ:

 Жорий йилнинг 16 январь куни тумандаги "Ялтиработ" маҳалласидан сайланган депутат М.Рузиева, халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири З.Қудратов ва Ўзбекистон Экологик партияси туман Кенгаши масъул ходими М.Ўсаровлар аҳоли ва сайловчилар билан учрашди. Учрашув аввалида ҳудудда аҳолининг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб чиқилди ва шундан сўнг ташкил этилган учрашув давомида бугунги кунда юртимизда аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумот бериб ўтилди. Шунингдек “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси тўғрисида йиғилганларга атрофлича тушунчалар берилди ва лозим бўлса қарор лойиҳаси учун таклифлар билдиришлари мумкинлиги айтиб ўтилди. Бундан ташқари ҳудуддаги аҳолини қийнаётган муаммолар юзасидан мурожаатлар тингланиб, муаммолар юзасидан тегишли тартибда депутатлик сўровлари киритилиши режалаштирилди