Barcha yangiliklar
САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ:
Gallery image 23685
Gallery image 23686
Gallery image 23687
RAXIMOV OXUNJON MANSUROVICH
16 Yan 2025
18:23

САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ:

САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ:

 Жорий йилнинг 16 январь куни тумандаги "Вомитан" маҳалласида ҳудуддан сайланган депутат Ш.Рахматова ва халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири З.Қудратов аҳоли ва сайловчилар билан учрашди. Учрашув давомида бугунги кунда юртимизда аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумот бериб ўтилди. Шунингдек “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси тўғрисида йиғилганларга атрофлича тушунчалар берилди ва лозим бўлса қарор лойиҳаси учун таклифлар билдиришлари мумкинлиги айтиб ўтилди. Бундан ташқари ҳудуддаги аҳолини қийнаётган муаммолар юзасидан мурожаатлар тингланиб, муаммолар юзасидан тегишли тартибда депутатлик сўровлари киритилиши режалаштириб олинди.