Barcha yangiliklar
Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши ҳузуридаги "Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси"нинг  2025-йилдаги биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Gallery image 23477
Gallery image 23478
Gallery image 23479
Gallery image 23480
Gallery image 23481
Gallery image 23482
Gallery image 23483
KAMCHIBEKOV FARXOD OLIMJONOVICH
15 Yan 2025
17:58

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши ҳузуридаги "Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси"нинг 2025-йилдаги биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашнинг "Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси" йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда 2024-йил якуни бўйича Халқ қабулхонаси, Адлия бўлими, Прокуратура, Ички ишлар бошқармаси ҳамда МИБ бўлими раҳбарларининг ахборот ва ҳисоботлари эшитилди. Соҳа раҳбарлари томонидан 2024-йилдаги фаолият бўйича асосий кўрсаткичлар ҳамда олдинги йиллар билан таққослама маълумотлар кўриб чиқилди. Депутатлар томонидан эришилган ютуқлар ҳамда мавжуд камчиликлар бўйича муносабат билдириб йиғилиш якуни бўйича доимий комиссия қарор қабул қилди.