Barcha yangiliklar
МАҲАЛЛАДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ТОЗАЛИК ИШЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Gallery image 199615
Gallery image 199616
Gallery image 199617
Gallery image 199618
Gallery image 199619
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
28 Iyul 2026
17:13

МАҲАЛЛАДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ТОЗАЛИК ИШЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

МАҲАЛЛАДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ТОЗАЛИК ИШЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ёқубжонов Жаҳонгир Зокиржонович ташаббуси билан сайлов округида жойлашган маҳаллада кенг кўламли ободонлаштириш ва тозалик ишлари ташкил этилди.
Тадбир давомида маҳалла ҳудудидаги кўчалар, йўл ёқалари ва умумий фойдаланишдаги жойлар тартибга келтирилди. Тўпланиб қолган маиший ва бошқа чиқиндилар йиғилиб, махсус транспорт воситалари ёрдамида ҳудуддан олиб чиқилди.
Шунингдек, атроф-муҳитни озода сақлаш, санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда аҳоли учун тоза, обод ва қулай яшаш муҳитини яратишга алоҳида эътибор қаратилди.
Депутат томонидан маҳаллада ободонлаштириш ишларини мунтазам давом эттириш, чиқиндиларнинг белгиланмаган жойларга ташланишининг олдини олиш ҳамда ҳудуд тозалигини доимий назорат қилиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Бундай амалий тадбирлар маҳалланинг обод қиёфасини янада яхшилаш, аҳоли ўртасида тозалик маданиятини юксалтириш ва яшаш шароитларини яхшилашга хизмат қилади.